April 14, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида 40 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар ўртасида «Мини футбол-2022» чемпионатининг 1-тур баҳслари бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, цехлараро жамоавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг бир қатор турлари бўйича доимий мусобақалар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, мажмуада 40 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида «Мини футбол-2022» чемпионатининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

Дастлаб жорий йилнинг март ойида ушбу чемпионатга старт бериш олдидан ташкилотчилар ва бир қанча цех ходимлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва жамоалар "А" ва "В" гуруҳларга сараландилар.

"А" гуруҳ учрашувларига кўра натижалар қуйидагича кўриниш олди:

1 ўйин натижалари - Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи -Назорат ўлчов асбоблари цехи +Метрология хизмати (НЎА+МЕТ) 5-4

2 ўйин натижалари Этилен ишлаб чиқариш цехи - Маъмурий бошқарув аппарати (ЭИЧ-МБА) 4-0

3 ўйин натижалари Атроф муҳит муҳофазаси хизмати+Оқова сувларни тозалаш цехи - Қоровуллик қўриқлаш хизмати (АММ+ОСТИ-ҚҚХ) 2-0

4 ўйин натижалари Ташқи сув таъминоти - Кенгайтириш лойиҳаси (TСT-Кенгайтириш) 3-1

"Б" гуруҳ учрашувларига кўра натижалар қуйидагича кўриниш олди:

1 ўйин натижалари Электр таъминот цехи - Механик таъмирлаш цехи (ЭТЦ-МТЦ) 8-0
2 ўйин натижалари Буғ газҳаво таъминоти цехи - Ички сув таъминотти цехи (БГҲТ-ИСТ) 0-9

3 ўйин натижалари кўкаламзорлаштириш тармоғи+Умумий овқатланиш цехи - Автотранспорт таъминоти хизмати (КУК+ОРЦ-АТХ) 0-14

4 ўйин натижалари Қаршитермопласт цехи+Уй-жойдан фойдаланиш хизмати - Омборларни бошыариш хизмати+Темир йўл транспорти хизмати (ҚТПС+УЖФХ-ОБХ+ТЙХ) 12-0

Чемпионатнинг 1-тур ўйинлари якуний натижасига кўра турнир жадвали қуйидаги кўринишга келди.

1-тур "А ва В" гуруҳи доирасида бўлиб ўтган баҳслардан фоторепортаж:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати