December 27, 2024

Қувноқлар ва зукколар беллашувида ғолиблар аниқланди

Шўртан газ кимё мажмуасида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2024 йилги мавсуми финал босқичи беллашуви бўлиб ўтди.

Финал бахсида "Қаршитермопласт" цехининг "DINAMIT", Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "ENERGY", "ШГКМ Яшил макон" МЧЖнинг "GREEN AREA" ҳамда Умумий овқатланиш цехи ва Маиший хўжалик хизматининг бирлашган "SHUNCHAKI" жамоалари кўрик-танлов Низомига мувофиқ учта шарт бўйича ўзаро беллашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.

Ҳазил-мутойиба ва такрорланмас чиқишларга бой бўлган мазкур баҳс якунида Умумий овқатланиш цехи ва Маиший хўжалик хизматининг бирлашган "SHUNCHAKI" жамоаси 4-уринни, Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "ENERGY" жамоаси 3-ўринни, "Қаршитермопласт" цехининг "DINAMIT" жамоаси 2-ўринни эгаллашди. Ўзларининг мавсум давомидаги энг ёрқин чиқишларини намойиш этган "ШГКМ Яшил макон" МЧЖнинг "GREEN AREA" жамоаси 1-ўринни эгаллаб, "Қувноқлар ва Зукколар" кўрик-танловининг 2024 йилги мавсум ЧЕМПИОНИ бўлишди.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг "Финал" беллашуви натижалари:

Танлов якунида ғолибларга мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|