July 17

“Шўртан ГКМ” МЧЖда таълим имкониятлари тақдимоти

Жорий йилнинг 16 июль куни “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкентдаги филиали вакиллари иштирокида 2025/2026 ўқув йили учун қабул жараёнларига оид тақдимот бўлиб ўтди.

Тадбирда мажмуа раҳбарияти ва ёш мутахассислар иштирок этди.

Тақдимот давомида корхона ходимларига:
🔹 таълим йўналишлари,
🔹 ўқиш шакллари,
🔹 давлат гранти (бюджет) ва тўлов-шартнома асосида ўқиш имкониятлари,
🔹 ўқиш жараёнидаги афзалликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда мажмуа ходимлари ва университет вакиллари ўртасида самарали фикр алмашиш, савол-жавоб қилиш ҳамда икки томон учун манфаатли мулоқотни амалга ошириш имконияти яратилди.

Бундай учрашувлар ходимларнинг ўзлари ва фарзандлари учун сифатли таълим танлашига, касбий билим ва малакаларини оширишга хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|