"Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни" муносабати билан ўтказилган танловда ШГКМ Касаба уюшма қўмитаси жамоаси юқори натижаларга эришди!
2025 йил 28 апрель куни — "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни" муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти кенгаши томонидан Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қувонарли жиҳати шундаки, ушбу нуфузли танловда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ жамоаси 3 та номинация бўйича ғолиблар қаторидан ўрин олди ҳамда Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ушбу муваффақиятлар — меҳнат муҳофазаси соҳасидаги тизимли ишларнинг, касаба уюшма қўмитаси фаолиятининг ва жамоамиз фидокорона меҳнатининг юксак самарасидир.
Ушбу ютуқлар билан барча иштирокчиларни, айниқса, ШГКМ Касаба уюшма қўмитаси жамоасини кўп минг сонли ходимларимиз номидан чин қалбдан табриклаймиз! Келгусида ҳам уларга фаолиятларида улкан омадлар, барқарор тараққиёт ва янги зафарлар тилаймиз!