"Шўртан НГҚЧБ" Бош иншоотидан "Шўртан ГКМ" МЧЖда ўранилган ҳисоблаш ускунаси орқали тозаланган табиий газ "Uzbekistan GTL" заводига етказиб берилди
Шўртан ҳудудидаги конлар, хусусан, “Шўртан” кони Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” заводининг хомашё базаси ҳисобланади. Шу сабаб, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам углеводородлар захираларини кўпайтириш, қурилмалар қувватларини ошириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳалар доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводлари учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотидан қўшимча газ қувури тортиш ишлари якунланиб, корхоналарни боғловчи диаметри 1020 мм., узунлиги 33 км.ни ташкил этадиган қувурлар ётқизилди.
Ўлчов узелининг бошқарув қисми Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, магистрал қувурни узелга улаш 530 мм диаметрли умумий узунлиги 300 метрни ташкил этувчи қувур орқали амалга оширилди.
Ушбу лойиҳанинг синов жараёнлари ўз ниҳоясига етиб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Шўртан НГҚЧБ" ҳамда "Шўртан ГКМ" МЧЖ мутахассислари назоратида тозаланган ва қуритилган газнинг илк оқими янги тортилган қувурдан "Uzbekistan GTL" заводига етказиб берилди.