July 4, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида "Дўстлик спартакиадаси" бўлиб ўтди

Азал-азалдан спортга тинчлик, дўстлик элчиси, соғлом ҳаёт кафили сифатида қараб келинган. Жамоавий баҳслар гуруҳлар ўртасидаги илиқ муносабат бирдамликка ундов воситалари ўртасида энг яхшиси сифатида қаралган.

Худди шундай спартакиадалардан бири Шўртан газ кимё мажмуаси ва 99750-сонли ҳарбий қисм ходимлари ўртасида ташкил этилди.

Мусобақани мажмуа раҳбарининг ахборот технологиялари ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Фахриддин Қувватов очиб бериб, бу каби тадбирлар ўзаро ҳурмат ва қолаверса соғлом ҳаёт кафолати эканлигини таъкидлаган қолда 99750-сонли ҳарбий қисм раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Беллашувларнинг дастлабкиси мини футбол бўйича ташкил этилиб, унда ҳар иккала жамоанинг 5 нафардан аъзолари қатнашдилар!

Ўйин якунига кўра, 99750-сонли ҳарбий қисм - "ШГКМ" МЧЖ 3-2 ҳисоби қайд этилди.

Шунингдек, тадбир давомида арқон тортиш мусобақалари ҳам йиғилганларда ўзгача кайфият уйғотишга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди.

Якуний натижа эса ҳарбий хизматчиларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Жамоавий баҳслардан яккакураш спорт турларига бурилган спартакиаданинг кейинги спорт беллашуви армрестлинг баҳслари бўлди.

Спортнинг бу тури доирасида ҳам жамоавий натижаларга кўра, 99750-сонли ҳарбий қисм хизматчиларининг қўли баланд келди.

Пневматик қуролдан ўқ отиш баҳсларида ҳар иккала жамоа уюшқоқлик билан ҳаракат қилиб, якунда ҳарбий қисм хизматчиларининг узоқ муддатли тизимли тайёргарликлари ўз сўзини айтди.

Дўстона руҳда ўтган спорт мусобақалари якунида мажмуа раҳбарияти ва ҳарбий қисм раҳбари томонидан ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ матбуот хизмати