“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари иштирокида 2024 йилда "Шўртан ГКМ" МЧЖнинг барқарор ишлашини таъминлаш масалаларига бағишланган сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари О.Темиров технологик жараёнларининг иш самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ва модернизация ишлари ҳолати билан танишиш мақсадида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда бўлди.
Дастлаб, мажмуада амалга оширилган модернизация лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар, соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш борасидаги амалга оширилган чора-тадбирлар ижроси назоратдан ўтказилди.
Шундан сўнг, Бошқарув раиси ўринбосари иштирокида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг 2023 йил якунлари бўйича ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий-ижтимоий фаолияти сарҳисоби ҳамда 2024 йил учун режалари муҳокамасига бағишланган сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда мажмуанинг 2023 йилдаги фаолияти таҳлил қилиниб барча ишлаб чиқариш кўрсаткичлари режадан ортиғи билан бажарилганлиги маълумот учун қабул қилинди.
2023 йил учун мўлжалланган Бизнес-режа кўрсаткичлари, жумладан, барча молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳам бажарилганлиги маълум қилинди.
Шунингдек, 2024 йилда режали таъмирлаш ишларида белгиланган тадбирлар бўйича, жумладан, Honeywell автоматлаштирилган бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан шартнома имзоланганлиги ва шартнома шартларида белгиланган иш кўлами бўйича маълумот берилди.
Режали таъмирлаш ишларида белгиланган чора-тадбирлар, жумладан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун хизмат ва бутловчи қисмларнинг хариди бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг 2023 йил 26-декабрдаги 04/228 сонли бошқарув раиси ўринбосари бошчилигида мажмуада ўтказилган сайёр йиғилиш баёнининг ижро ҳолати ўрганилди.
Йиғилиш давомида келгyсида амалга ошириладиган ишлар кенгайтирилган тартибда муҳокама этилиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари томонидан мажмуа раҳбарияти ва барча масъулларга берилган чора-тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.