Мажмуада 2023 йилнинг май ойида амалга оширилиши режалаштирилган жорий таъмирлаш бўйича тайёргарлик ишлари якуний босқичга етди
Жорий йилнинг май ойида Шўртан газ кимё мажмуаси технологик жараёнларининг иш самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида бир қатор қурилма ва ускуналарда жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб айни дамда мазкур таъмирлаш ишлари учун тайёргарлик жараёнлари якуний босқичга етди.
Мазкур жорий таъмирлаш ишлари вақтида мажмуада мавжуд FF-1801 B/C, қуритгичларида адсорбентларни янгисига алмаштириш, ЕС-1701 ҳаво билан совитиш аппаратини кириш ва чиқиш задвижкаларини текшириш ва таъмирлаш, DA-1401, DA-1102, DA-2201/04 колонналарини ички қисмини тозалаш, 85 дона иссиқлик алмаштиргич аппаратларини иссиқлик алмашиниш қобилиятини яхшилаш мақсадида қувур боғламлари ички ва ташқи қисмларини сув билан ювиш каби асосий ишларни бажариш режалаштирилган.
Шунингдек, мажмуа бўйича 93 дона босим остида ишлайдиган идишларни, 29 дона айланувчи ускуналарини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш, 23 дона пружинали химояловчи клапан (СППК) ларни тафтиш қилиш ва таъмирлаш, 103 та технологик қувурларни даврий тафтишдан ва сув билан синовдан ўтказиш ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, жорий таъмирлаш ишлари олиб бориладиган цехлар томонидан масъул мутахассислар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган жами 726 та иш жараёнлари учун қайдномалар тайёрланди ва бош мутахассислар томонидан тасдиқланди.
Камчиликлар қайдномалари асосида профилактик-таъмирлаш ишлари вақтида бажариладиган ишлар рўйхати, тармоқ жадвали ва таъмирлаш вақтида зарур бўладиган материал-техник ресурслар, асбоб-ускуналар ва махсус техникалар рўйхати шакллантирилди.
- Этилен ишлаб чиқариш цехида 179 та;
- Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида 206 та;
- Буғ газ ҳаво таъминоти цехида 68 та;
- Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехида 236 та;
- Электр таъминоти цехида 31 та;
- Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехида 5 та;
- Метрология хизматида 1 та позициядан иборат бажариладиган ишлар рўйхати асосида профилактик таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари ҳажми катта эканлигини инобатга олган ҳолда ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида турдош корхоналар билан ёрдамчи ишчи кучи ва махсус техникалар жалб қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, режали жорий таъмирлаш ишлари, ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган кутилмаган узилишларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади.