March 4, 2023

“Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё ҳудудий бўлимининг давлат инспекторлари томонидан назорат-ўрганиш ишлари олиб борилди

“Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг 2023 йил 01 февралдаги 30-05 сонли текшириш хабарномаси ва 20 февралдаги 30-03 сонли буйруғига асосан 21 февралдан 24 февралгача бўлган муддатда Саноат ва радиация хавфсизлиги, меҳнат муҳофазасига оид амалдаги қонунчилик ва норматив техник ҳужжатлар талабларини бажарилиши юзасидан Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё ҳудудий бўлими давлат инспекторлари томонидан назорат-ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ушбу жараёнда корхонанинг Саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси бошқармаси бошлиғи У.Хайдаров, Саноат хавфсизлиги ва техник назорат хизмати бошлиғи З.Турсунов, Соғликни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати бошлиғи З.Рашидов ҳамда мажмуа бош мутахассислари, тегишли цех, тармоқ, хизмат ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

Ўрганиш ишлари давомида, мажмуанинг Саноат ва радиация хавфсизлиги, меҳнат муҳофазасига доир қонун ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар талабларининг бажарилиши (Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақалари ва экспертиза хулосалари, саноат хавфсизлиги декларацияси, хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси, техноген хавфи юқори зоналар кадастр паспорти, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардар қилиш ҳужжатлари ва бошқалар) юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, мажмуада муҳандис техник ходимлар ва ишчиларнинг ўқитилиши, аттестация ва билимларини даврий текширувини ташкил этилиши бўйича, ҳамда мажмуа хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланилаётган технологик ускуналар, шамоллатиш тизимлари ва қурилмалари, саноат қудуқлари, юк кўтариш механизмлари, босим ортиб кетишидан сақловчи мосламалари, технологик регламентлари, айланувчи механизмлари ва қувур ўтказгичларини ишлатиш давомидаги ҳолатлари назоратдан ўтказилди.

Назорат-ўрганиш ишлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида корхонанинг тегишли мутахассисларига тавсиялар берилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|