Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт Институти талабалари мажмуа тасарруфидаги "Қаршитермопласт" цехининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябридаги "Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5847-сон фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва фан таълим ишлаб чиқариш интеграциясини ҳозирги замон талаблари даражасида ташкил этиш ва рақобатбардош кадрлар сифатини янада ошириш мақсадида Қарши Муҳандислик-Иқтисодиёт Институтининг "Умумтехника фанлари" кафедраси талабалари "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ тасарруфидаги Қаршитермопласт ишлаб чиқариш цехида бўлишди.
Таништирув жараёнида ташриф буюрган ёшларга цехининг малакали мутахассислари томонидан цехнинг ташкил этилишидан тортиб бугунги кунгача бўлган фаолияти, ундаги қурилмаларнинг техник тавсифи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва уларнинг турлари ҳақида муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлар берилди. Шунингдек, соҳа мутахассислари ёшларга келгусида ушбу соҳада фаолият юритиш учун асқотадиган зарурий кўникмалар билан ўртоқлашишди.
Ташриф якунида, талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда танлаган йўналишларидаги назарий билимлари қанчалик амалиётга татбиқ этилаётганини ўз кўзлари билан кўриб, келгусида худди шу каби йирик саноат корхоналарида етук мутахассис сифатида фаолиятларини олиб боришни мақсад қилиб олдилар.