November 11, 2023

11 ноябрь – "Касаба уюшмалари куни" муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик" шиори остида бир қатор спорт мусобақалари ва байрам тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 11 ноябрь - "Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" этиб белгилан.

Шу муносабат билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик" шиори остида бир қатор спорт мусобақалари ва байрам тадбири бўлиб ўтди. Жумладан, мажмуа хотин-қизлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ҳамда уюшманинг цех, хизмат, бўлим ва тармоқларида фаолият олиб бораётган касаба уюшма қўмитаси етакчилари ўртасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Волейбол бўйича аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда:

1-ўринни Мажмуа маъмурий бошқарув аппарати аёллар жамоаси;

2-ўринни Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг аёллар жамоаси;

3-ўринни "Геолог" маданий ва спорт-соғломлаштириш мажмуасининг аёллар жамоаси эгаллашди.

Мини футбол бўйича касаба уюшма қўмитаси етакчилари ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда:

1-ўринни "Омадлилар" жамоаси;

2-ўринни "Аристократлар" жамоаси;

3-ўринни "Келажак юлдузлари" жамоаси эгаллашди.

Тадбирнинг иккинчи кунида, мажмуанинг фаоллар залида бўлиб ўтган спорт мусобақаларининг ғолибларини тақдирлаш маросими ва бадиий қисм ташкиллаштирилди. Даставвал, тадбирни очиб бериш учун сўз навбати "Шўртан ГКМ" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси Тўракулов Азамат Исматуллаевичга берилди. Касаба уюшма қўмитаси раиси ўз сўзининг аввалида шу тизимда фаолият юритаётган барча ишчи-ходимларни, касаба уюшма қўмитаси ходимлари ва фаолларини бугунги байрам билан самимий табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдиргани ҳолда, Касаба уюшма қўмитасининг бошланғич ташкилоти томонидан йил бошидан айни кунларга қадар бажарилган ишлар хусусида қисқача тўхталиб ўтди.

Сўнг Мажмуа Бош директори Ш.Асланов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан қизғин табриклагани ҳолда уюшманинг келгуси фаолиятига омадлар тилади.

Барчангизга маълумки, кейинги пайтларда касаба уюшма ташкилотларига мамлакатимиз раҳбарияти, шахсан Президентимиз томонидан жуда катта эътибор қаратилиб, муҳим ва долзарб вазифалар берилмоқда. Бу вазифаларни "Шўртан ГКМ" МЧЖ раҳбарияти ҳамда мажмуа Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ўз вақтида бажарилишига катта аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, ишчи-ходимларни моддий, тиббий ва маънавий қўллаб–қувватлаш. Шунингдек, самарали хизмат қилган ходимлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, ўз вазифасига виждонан ёндашаётган ишчи-ходимларни мунтазам равишда рағбатлантирилиб борилаётганлиги. Айниқса, корхоналарида узоқ йиллар меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрийларнинг ижтимоий ҳолатига бўлган эътибор юксак даражада десак янглишмайман. Бу каби ҳайрли ишларимиз ҳар доим давомли бўлсин. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” билан чин қалбимдан табриклайман. Соғ бўлинглар, оилангизга ва ишларингизга муваффақият тилайман дейди - Шўртан газ кимё мажмуаси Бош директори Ш.Асланов.

Бадиий кечанинг кейинги қисми спорт тадбирлари ғолибларини ва касаба уюшма қўмитаси фаолларини тақдирлаш маросими билан давом этиб, сўнг тадбирга ташриф буюрган эстрада хонандаларининг дилтортар мусиқалари билан давом етди.

Шундан сўнг, мажмуа Касаба уюшма қўмитасининг цех, хизмат, бўлим ва тармоқларида фаолият олиб бораётган касаба уюшма қўмитаси етакчилари ва жамоатчилик фаолларидан ташкил топган "Омадли", "Ералаш", "4+1" жамоалари ўртасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг байрамона ўйни ўтказилди.

2 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра "Ералаш" жамоаси 5 балл билан беллашув ғолибига айланди.

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувлар давомида томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Шўртан газ кимё мажмуаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва уларни маънавий ҳордиқ чиқаришлари, шунингдек, ишчи-ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари, интеллектуал беллашувлар, маънавий-маданий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилаётганлиги ишчи-ходимларнинг ўз касбига фидойи бўлиб хизмат қилишларида муҳим аҳамиятга эга.

Мажмуа маъмурияти ва кўп минг сонли ишчи-ходимлари номидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси ходимлари ва фаолларини бугунги байрам билан чин қалбдан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|