September 26, 2022
Шўртан газ кимё мажмуасида ишчи-ходимлар ўртасида Волейбол мусобақаси бўлиб ўтди
Шўртан газ кимё мажмуаси маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг cентябрь ойида цех, хизмат, тармоқ, бўлимлар ўртасида ташкил этилган Волейбол мусобақаси ҳам шулар жумласидандир.
Муросасиз ўтган беллашувлар финалида Ички сув таъминоти цехи, Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи ҳамда Этилен ишлаб чиқариш цехи жамоалари ўзаро куч синашишди.
Мусобақа якунига кўра:
1-ўринни Ички сув таъминоти цехи жамоаси;
2-ўринни Этилен ишлаб чиқариш цехи жамоаси;
3-ўринни Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи жамоалари қўлга киритишди.