September 28, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасига Миср Араб Республикаси “Коммунал ташкилотлар бош касаба уюшмаси" делегацияси ташриф буюрди

Мажмуа Касаба уюшма қўмитаси фаолияти ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш мақсадида Миср Араб Республикаси "Коммунал ташкилотлар бош касаба уюшмаси” нинг бир гуруҳ аъзолари Шўртан газ кимё мажмуасига ташриф буюришди.

Дастлаб, делегацияси аъзоларига Шўртан газ кимё мажмуаси фаолияти ҳамда йиллар давомида эришиб келинаётган ютуқлар ҳақида маълумотлар берилди. Учрашувнинг давоми кичик мажлислар залига кўчиб, у ерда икки томон вакиллари ўртасида рамзий совғалар алмашиниш жараёни бўлиб ўтди.

Шунингдек, ташриф доирасида Миср Араб Республикаси “Коммунал ташкилотлар Бош касаба уюшмаси" вакиллари Шўртан газ кимё мажмуаси тасарруфидаги Шаҳрисабз туманининг Мираки шаҳарчасида, Шаҳрисабз тоғлари этагида жойлашган "Медсервис" соғломлаштириш маркази фаолияти ҳамда "Лочин" болалар дам олиш оромгоҳи билан ҳам яқиндан танишишди.

Танишув ўқув семинари ва дўстлик элчиси ҳисобланган спортнинг бир қатор турлари билан давом этди.

Дўстлик ғалабаси билан якунланган спорт ўйинлари сўнгида, ташкилотчилар томонидан спорт мусобақаларидаги энг яхши натижаларига кўра ҳамда учрашувни ташкил этишдаги кўрсатган жонбозликларига иштирокчилар тақдирландилар.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|