Coca-Cola Суперлигаси 25-тур "Насаф" ва "Нефтчи" ўйини превьюси
Ўзбекистон Coca-cola Супер лигаси. Бугунги учрашув учун Превью
"Марказий" ўйингоҳ, Қарши шаҳри. Спорт ТВ live.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Заҳира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов
ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов
АВАР ҳаками: Руслан Серазиддинов
Бу йилги Супер лига ўйинлари мавсум яқинлашгани сари ушбу турда бир қатор қизиқарли ва муросасиз ўйинлар бўлиб ўтмоқда. Шубҳасиз 25-турнинг муҳим ўйинларидан бирида чемпионлик учун курашаётган севимли жамоамиз "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи" жамоасини қабул қилади. Мазкур баҳс шиддатли, жангавор ва оловли тарзда кечиши табиий хол. 25-тур учрашувлари бир кунда 7-ноябрь санасида бўлиб ўтади. Эътибор берган бўлсангиз ўйинлар вақти ҳар хил қўйилгани билан ўзаро рақобатлашаётган жамоалар баҳси бир вақтда белгиланган.
"Насаф"-"Нефтчи" Супер тўқнашувда Қаршиликларни муҳим ўйин кутмоқда. "Аждар"лар "Йўлбарс"ларни мағлуб этишларига шубҳа йўқ. Рўзиқул Бердиев қўл остида шижоатли ёшлар йиғилган. "Аждар"лар ҳар доим барча учун хавфли рақиб саналади. "Насаф"-"Нефтчи" ўйинига анонс шарт эмас, беллашув ҳаёт-мамот жангидек бўлади ва тўқнашув натижаси чемпионат совриндорлари пойгасида катта аҳамият касб этади. "Насаф" эса пешқадамликни мустаҳкамлаш учун фақат ғалаба қозониши шарт.
"Насаф"-"Нефтчи" ўйини даҳшат бўлади. Кўриб турганингиздек ҳозирда Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Насаф" чемпионлик сари имконияти яхши кўринишда. "Қаршиликлар" олтин дубль қайд этишга жуда яқин. Демак, Рўзиқул Бердиев ва "Насаф" ўзининг азалий орзуси ушалишига тобора яқинлашиб бормоқда.
Иккинчи даврани янги бош мураббий Виталий Левченко қўл остида бошлаган "Нефтчи" жамоаси кетма-кет очколарни қўлга киритди ва қуйи лига чегарасидан анча узоқлашди. Фарғоналиклар қуйи лигага тушиб кетмасликлари учун уларга битта ғалаба зарур, лекин шунда ҳам Про лига вакили билан ўтиш ўйинида қатнашишга мажбур бўлишлари мумкин.
Мавсум якунланаётгани сари соврин ва йўлланмалар ўз эгаларини топмоқда. Бугунги бўладиган ўйинда жамоалардан мазмунли ўйин кутиб қоламиз. Кўриб турганингиздек, бу йилги Супер лига баҳслари ҳеч кимга осон бўлмаяпти ва кураш сўнгги турларгача давом этаяпти. Буни турнир жадвалидан жамоалар орасидаги фарқ йўқолаётгани, улар орасида аниқ фаворит кўринаётгани йўқлигидан билиш мумкин. Чунки очко ҳаммага керак. Охиригача шундай интригани кутиб қоламиз. Супер лига, Супер рақобатда чемпионликни ҳал қилувчи баҳсларида севимли жамоамиз "Насаф"га омад тилаймиз.