April 13

"Шўртан ГКМ" МЧЖда ишчи-ходимлар ўртасида "Наврўз кубоги-2024" Волейбол турнири бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуаси маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг март-апрел ойларида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган "Наврўз кубоги-2024" Волейбол (Эркаклар ва аёллар ўртасида) мусобақалари ҳам шулар жумласидандир.

Мусобақанинг эркаклар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларида мажмуанинг турли цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларидан ташкил топган 14 та жамоа ўзаро куч синашишди.

Натижада Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехи жамоаси 1-ўринни, Ички сув таъминоти цехи жамоаси 2-ўринни, Этилен ишлаб чиқариш цехи жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Мусобақанинг аёллар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларида эса мажмуанинг турли цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларидан ташкил топган 10 та жамоа ўзаро беллашишиди.

Муросасиз ўтган беллашувлар натижасида, мажмуа бошқарув аппаратининг МБА жамоаси 1-ўринни, "Яшил макон" МЧЖ жамоаси 2-ўринни, "Геолог" М ва ССМ жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари мажмуада бўлиб ўтадиган "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деб номланган Наврўз сайлида тақдирланадилар.

Турнирлардан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|