Шўртан газ кимё мажмуасида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда
2021 йил давомида “Республика ҳудудий тармоқлараро кўргазмалар” доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси МЧЖ ва "NEO STEKLOPLAST" МЧЖ корхонаси ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу кўргазмада олиб борилган музокаралар натижасида мажмуа Этилен ишлаб чиқариш цехининг иссиқлик алмашинув қурилмаси (AВO) парракларини Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди.
2022 йилнинг феврал ойида "NEO STEKLOPLAST" МЧЖ корхонаси вакиллари мажмуага ташриф буюрди. Ташриф давомида маҳаллий ишлаб чиқаурвчи корхона вакиллари ва мажмуа мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхонага Этилен ишлаб чиқариш цехининг иссиқлик алмашинув қурилмаси (AВO) парракларининг намуналари берилди.
Учрашув сўнггида мажмуа раҳбарияти томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхонага зарур эҳтиёт қисмнинг техник кўрсаткичлари асосида сифатли ва арзон маҳсулот етказиб бериш талаби қўйилди.
Жорий йилнинг март ойида "NEO STEKLOPLAST" МЧЖ томонидан ясалган парраклар намуналари мажмуага келтирилди ва мутахассислар томонидан апробация жараёнлари амалга оширилди. Бугунги кунда апробация жараёнлари ижобий якунланганлиги муносабати билан ушбу маҳаллий парракларнинг хариди бўйича буюртма портфели шакллантирилмоқда.
Ушбу эҳтиёт қисмлар мажмуа ишга туширилганидан буён бугунги кунгача хариди амалга оширилмаган. Ишлаб чиқариш зарурияти ҳамда мутахассислар талабидан келиб чиқиб ушбу маҳаллий парраклардан 7 тўплам харид қилиш режалаштирилмоқда ва бу ўз навбатида умумий қиймати тахминан 161 000 АҚШ доллари миқдорида валюта маблағларини тежалишига эришилади.
Келгусида, бу каби маҳаллий корхоналар ишлаб чиқараётган ва бугунги кунда импорт ўрнини босувчи механик эҳтиёт қисмлар билан мажмуа эҳтиёжи таъминланиши натижасида импорт маҳсулот харидини камайтириш ва ўз ўрнида иқтисодий томондан тежамкорликка эришиш мақсад қилиб борилмоқда.