April 16

"Шўртан ГКМ" МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканлари замонавий қиёфа касб этиб бормоқда

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда сўнги йилларда ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш ва мажмуанинг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган лойиҳалар кенг кўламда амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бир қаторда ишчи-ходимларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида мажмуага қарашли бино-иншоотлар, маъмурий бинолар, овқатланиш масканлари ҳам қайта таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг март ойи бошларида мажмуа Умумий овқатланиш цехига қарашли 1-сонли ошхонада таъмирлаш ишлари бошланган эди.

2024 йилнинг 13 апрел кунида мазкур ошхона тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, қайта фойдаланишга топширилди.

Янги бинода яратилган шароитлар, мазали таомлар ишчи-ходимларга яхши кайфият улашиши билан биргаликда, ишчи-ходимлар овқатланиш рационини бойитиш мақсадида таомномага киритилган янги таом турлари ходимларда ижобий таассурот қолдирди.

Янгиланган ошхона фаолиятининг биринчи кунида овқатланиш учун келган ишчи-ходимлар фикрини ўрганиш мақсадида уларга юзланганимизда, улар томонидан кейинги йилларда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ раҳбариятининг ташаббуси билан корхонада бўлаётган ўзгаришлар, ишлаб чиқариш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, ишчи-ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар алоҳида эътироф этилди.

Мажмуанинг Умумий овқатланиш цехи жамоаси эса ўзларига билдирилган юксак ишончни тўғри англагани ҳолда, ишчи-ходимларнинг таъбларига мос равишда овқат турларини таомномага киритиб бориш билан биргаликда, ўз имкониятларидан оқилона фойдаланиш борасида ҳам изланишдан тўхташ ниятлари йўқ эканликларини билдиришди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|