“БНҚИЗ очиқ турнири-2022” спорт мусобақаларида ШГКМ ходимлари совринли ўринларни қўлга киритишди
Спорт - соғлик, тинчлик, дўстона алоқалар элчиси! "Ўзбекнефтигаз" АЖ тизимидаги турли ташкилотлараро муносабатларнинг янги марраларини забт этишда унинг ўрни беқиёс. Мисол тариқасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан жамият таркибидаги ташкилотлар ўртасида “БНҚИЗ очиқ турнири-2022” спорт мусобақаларининг ташкил этилиши ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Мусобақада меҳмон сифатида иштирок этган "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг бир гуруҳ ишчи-ходимлари ҳам турли спорт турларида совринли ўринларни қўлга киритишди. Хусусан:
Волейбол баҳсларида мураббий Холёров Давлат бошчилигида мажмуамиз шаънини ҳимоя қилган:
1. Поёнов Алишер
2. Хўжаназаров Икром
3. Абдуллаев Шерзод
4. Юлдошев Дилшод
5. Турсунов Аббос
6. Азимов Алижон
7. Очилов Сардорлар “БНҚИЗ очиқ турнири-2022” спорт мусобақаларининг 3 ўринига лойиқ кўрилди.
Мажмуамиз шаънини ҳимоя қилган Шахматчиларимиз
- Қодиров Санжар
- Қўзиева Хуршидалар эса “БНҚИЗ очиқ турнири-2022” спорт мусобақаларининг Шахматчилар ўртасида кечган баҳсларида, жамоавий ҳисобда 2 ўринни қўлга киритишди.
Дартс баҳсларида Шарипова Тахмина 3 ўринни қўлга киритди.
Ушбу ғалабалар билан мажмуамиз ишчи-хизматчиларини қутлаган ҳолда зафарлари бардавом бўлишини тилаймиз!
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати