"Шўртан ГКМ" МЧЖ Умумий овқатланиш цехи ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефт ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-309-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ва "UNG trening" МЧЖ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида мажмуа умумий овқатланиш цехи ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.
Ташкил этилган курсларда иштирокчилар "Ҳалол" стандартлари асосида иш тажрибасига эга бўлиш билан бир қаторда, ошпазлик йўналишида олган билимларини амалиётда синаб кўришди.
Бу каби малака ошириш курсларини ташкил этишдан мақсад келгусида мажмуамизнинг кўп минг сонли ишчи-ходимлари учун хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва тармоқни ривожлантиришдан иборатдир.
Маҳорат дарслари якунида ташкилотчилар томонидан курс иштирокчиларига ўқув курсини тугатганлигини тасдиқловчи малака сертификатлари топширилди.
Маълумот учун, ушбу малака ошириш курсларида умумий овқатланиш цехининг 29 нафар ходими иштирок этишди.