"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимлар учун, зилзила юзага келганда тўғри ҳаракатланиш қоидаларига бағишланган семинар ўтказилди
"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2023-йил 13-феврал кунидаги 02/16-26 факсограммасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-майдаги "Ўзбекистон Республикаси сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-144 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24-феврал куни Фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда аҳолини зилзила юзага келган вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклиги юзасидан билим савиясини ошириш бўйича “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ишчи-ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Cеминар давомида Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ғузор ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув хизмати, “Шўртан ГКМ” МЧЖ объект биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими, мажмуа саноат хавфсизлиги ва техника назорати хизмати, соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати, Сафарбарлик чақирув ишлари ва фуқаро муҳофазаси гуруҳи мутахассислари томонидан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, қандай ҳаракат қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкиллаштириш бўйича мажмуа ишчи-ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган видеолавҳалар намойиши ва кўргазмали қуроллар орқали маълумотлар берилди.
Бу каби семинарларни ўтказишдан мақсад, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ишчи-ходимларини табиий ва техноген хусусиятли вазиятлар содир бўлганда муҳофазаланиш ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилиш бўйича билим ва малакаларини оширишдан иборатдир.
Қуйида ташкил этилган семинардан фотолавҳалар: