January 7, 2023

Маиший хўжалик хизмати ишчи-хизматчилари ўртасида ходимларни ижтимоий муҳофазалаш мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

2022 йил давомида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг ишчи-хизматчиларининг мурожаатларининг таҳлили, уларни ижтимоий муҳофазалаш юзасидан кўрсатилган амалий ишлар борасида Мажмуанинг таркибий бўлинмалари ишчи-хизматчилари билан ҳар бир меҳнат жамоаси кесимида Мажмуанинг ушбу йўналишларга жавобгар маъсул ходимлари ўртасида учрашувлари ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан 2023 йил 7 январь куни Мажмуа фаоллар залида, корхонанинг меҳнат муносабатлари, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ҳимоялаш вазифасига маъсул ходимлар ва Маиший хўжалик хизмати ишчи-хизматчилари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Маиший хўжалик хизматии томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Тадбирда мажмуа Касаба уюшма қўмитаси раиси А.Туракулов, Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро назорати хизмати бошлиғи У.Хонкулов, Меҳнат муносабатлари бўлими етакчи мутахассиси Ш.Чориев, мажмуа хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Осимова ҳамда Ёшлар иттифоқи ШГКМ бошланғич ташкилоти етакчиси Ш.Нормуродовлар иштирок этишди.

Тадбир бошида, Маиший хўжалик хизмат бошлиғи И.Халилов 2022 йилда Маиший хўжалик хизмати томонидан амалга оширилган ишлар, фойдаланилган имтиёзлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда эришилган ютуқлар таҳлили бўйича маълумотларни тадбир қатнашчиларига ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг меҳнат муносабатлари бўлими етакчи мутахассиси Ш.Чориев томонидан, 2022 йил давомида Маиший хўжалик хизмати ишчи-хизматчиларининг иш вақти йўқотилиши бўйича таҳлилий хисобот ўқиб эшиттириб, ишчи-хизматчилари томонидан меҳнат муносабатларига оид берилган турли хил саволларга жавоблар берилди.

МБИ ва ИН хизмати бошлиғи У.Хокулов Маиший хўжалик хизмати ишчи-хизматчиларидан 2022 йил давомида келиб тушгшан мурожаатлар таҳлилига тўхталиб ўтди ва бу борада охирги йилларда мажмуада жамоатчилик алоқаларини кенг йўлга қўйилганлиги, раҳбарият ва ишчи-ходимлар ўртасида кўплаб сайёр қабуллар, очиқ мулоқотлар ташкил этилаётгани натижасида, мурожаатлар сонининг сезиларли даражада камайганини алоҳида этироф этди.

Тадбир давомида мажмуа Касаба уюшма қўмитаси раиси А.Туракулов ўтган 2022 йил давомида Касаба уюшма қўмитаси томонидан Мажмуа ходимларини соғлиқларини тиклашлари, даволанишлари ҳамда мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида санатория ва сиҳатгоҳларга берилган йўлланмалар, ўқув шартнома тўловлари, шунингдек тўй ва бошқа маросимлар учун берилган амалий ёрдамлар ҳақида тўхталиб ўтиб, Касаба уюшма қўмитаси томонидан жорий йилда ҳам ишчи-ходимларнинг манфаатлари ҳимояси йўлида салмоғли ишлар режалаштирилганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг мажмуа хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Осимова сўзга чиқиб, 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган хотин-қизлар манфаатларига оид чора-тадбирларга тўхталиб ўтди ва Маиший хўжалик хизмати ишчи-ходимларининг аксарият қисми хотин-қизлардан иборат эканлиги ва ушбу цех мажмуада ўтказиладиган барча ижтиоий тадбирларда фаол эканлигини алоҳида эътироф этиб ўтди.

Тадбир сўнгида цех ишчи-ходимларига берилган меҳнат таътили, қушимча дам олиш кунлари, устама тўловлар, ёш болали аёлларга бериладиган имтиёзлар, иш ҳаққи сақланмаган таътил, ўқув таътили, янги меҳнат кодексига киритилаётган ўзгаришлар, ходимнинг касаллиги даврида кўрсатиладиган моддий ёрдам масалаларига оид саволларга маъсуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Бу каби мулоқотлар мажмуада доимий равишда ўтказилиб борилади ва бундан кўзланган мақсад ишчи-ходимларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини юксалтириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|