"Шўртан ГКМ" МЧЖда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича навбатдаги маҳорат машғулотлари ўтказилди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда оқибатларини бартараф этишга бағишланган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машғулотида шартли равишда зилзила натижасида ёнғин юзага келтирилди. Машғулотлар орқали фавқулодда вазиятларда ходимларнинг ўзларини тутиши, қоидаларга амал қилиш ҳамда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари яна бир бор синовдан ўтказилди.
Тактик машғулотлар ўз вақтида ва самарали бажарилди. Масъуллар хизмат вазифаларини адо этишда мустаҳкам билим ва мукаммал амалий кўникмаларни намойиш этишди.
Ўтказилган ўқув машғулотларини назорат қилувчи мутахассислар томонидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга “ТАЙЁР” деб қарор қабул қилинди.
Бу каби амалий машғулотларни ўтказишдан кўзланган мақсад, мажмуада табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш ишларини текширишдан иборат.
Шунингдек, мажмуада "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар мисоллар ёрдамида тушунтирилмоқда.
“Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ва хавфсиз ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.