"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кенг нишонланмоқда
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ таркибидаги барча цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларда сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йилиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар, давра суҳбатлари ва "Мен севган ғазал" шиори остида шеърхонлик челленжлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, уларнинг ўлмас асарларини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, мажмуа ишчи-ходимлари ва уларнинг фарзандлари орасида, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари ва рубоийларига бағишланган “Мен севган ғазал” шиори остидаги челленж ташкил этилди.
Мажмуада ташкил этилаётган бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларидаги юксак умуминсоний ва ватанпарварлик ғояларини ишчи-ходимлар, хусусан, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, Навоий ва Бобур асарлари орқали уларда она тилимизга бўлган муҳаббат ҳиcсини шакллантиришдан иборатдир.