Шўртан газ кимё мажмуасида "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деб номланган Наврўз сайли бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деб номланган Наврўз сайли бўлиб ўтди.
Сайл кўринишида кун давомида бўлиб ўтган тадбирда турли маданий-маърифий чиқишлар ва спорт мусобақалари ишчи-ходимларга ростманасига маданий ҳордиқ чиқариш имконини яратди.
Наврўз байрами эрта саҳардан мажмуанинг фаол хотин-қизлари томонидан миллий ва қадимий таомларимиздан бири бўлган ҳалим пишириш тадбири билан бошланиб, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси чиқишлари, мажмуа ижодкор хотин-қизлар уюшмаси аъзолари томонидан айтилган шеър ва қўшиқлар, Момоларим мероси миллий либослар кўргазмаси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Махмуд Номозов ижросида концерт дастури ҳамда таниқли сўз усталари Аваз Оҳун ва Дилшодбек Мирзамахмудовлар томонидан айтилган ҳазил-мутойибалар билан давом этди.
Шунингдек, тадбир давомида миллий кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, варрак учириш бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Мусобақалар натижасида қуйидаги полвонлар ва жамоалар юқори шоҳсупаларни банд қилишди:
40 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар ўртасида 81 кг гача бўлган вазн тоифасида:
1-ўрин - Д.Алиев (Электр таъминоти цехи);
2-ўрин - Н.Мубораков (Электр таъминоти цехи);
3-ўрин - Ш.Шермуродов (Қоровуллик қўриқлаш хизмати).
40 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар ўртасида 81 кг дан юқори бўлган вазн тоифасида:
1-ўрин - У.Махмараимов (Этилен ишлаб чиқариш цехи);
2-ўрин - Ш.Алпонов ("Қаршитермопласт" цехи);
3-ўрин - З.Ниёзов (Электр таъминоти цехи).
40 ёшдан катта бўлган ишчи-ходимлар ўртасида мутлоқ вазн тоифасида:
1-ўрин - Э.Чоршанбиев (Ташқи сув таъминоти цехи);
2-ўрин - Л.Жўраев (Омборларни бошқариш хизмати);
3-ўрин - Ш.Абдуллаев (Ташқи сув таъминоти цехи).
1-ўрин - Ж.Ахмедов (Ички сув таъминоти цехи)
1-ўрин - Э.Алиев (Автотранспорт билан таъминлаш хизмати)
"Қаршитермопласт" цехи жамоаси
Аёллар ўртасида: "Геолог" М ва ССМ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Тадбир меҳмонлари ва мажмуа ишчи-ходимлари учун Наврўз байрами ош дастурхони тайёрланди ва мажмуанинг Умумий овқатланиш цехи ошпазлари томонидан тайёрланган тансиқ таомлар барча иштирокчилар учун манзур бўлди.
Шунингдек, тадбир доирасида, Дилшодбек Мирзамахмудов иштирокида мажмуа ходимлари ўртасида “Қизиқарли беллашувлар шоуси” бўлиб ўтди.
Қолаверса, тадбир доирасида Ҳунармандлар кўргазмаси ва ярмаркалари ташкил этилиб, сайлнинг росмана байрамона руҳда, унутилмас хотиралар билан ўтишига хизмат қилди.
Тадбир якунида мажмуада Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган барча спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.