December 21, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида ўтказилган Онлайн шаҳмат 2022 мусобақалари ўз якунига етди

Шуртан газ кимё мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, Шахматнинг «Блитз» йўналиши бўйича онлайн тарзда ўтказилаётган мусобақада мажмуанинг цех, бўлим, хизмат ва тармоқларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган 28 нафар ишчи-ходимлар 27 та тур доирасида ўзаро беллашиб ақл спорти доирасидаги салоҳиятларини яна бир бор синовдан ўтказиб олдилар.

Онлайн шаҳмат 2022 мусобақаларида иштирок этган мажмуанинг цех, бўлим, хизмат ва тармоқларидан иштирок этган ишчи-ходимларининг якуний натижалари қуйидагича кўриниш олди.

Умумий натижалар

Онлайн шаҳмат 2022 мусобақаларининг якуний натижаларига кўра:

Барча ғолиб ва совриндорларни Мажмуа маъмурияти табриклайди! Келгусидаги фаолиятларига ҳам омад ва зафарлар тилайди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|