ШГКМда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар
Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб қайтади. Дуогўй момоларимиз, муштипар оналаримиз ва азиз опа-сингилларимиз бу эҳтиром ва эътиборнинг албатта қадрига етадилар. Аёл қадри, инсон қадри улуғланган юртда эса, тинчлик ва фаровонлик, аҳиллик ва барака албатта барқарор бўлади.
Хаётда турмуш юмушларининг кўп қисми аёллар зиммасига тушади. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади. Чунки, келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни улар ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг баркамол бўлиши аёлларнинг ҳар жиҳаттан етук бўлишига боғлиқдир.
Бежиз ҳикматларда: "Ҳар бир буюк шахснинг ортида аёл бор" дейилмаган.
Аёлнинг гўзаллиги, фидойилиги, ақл-заковати асрлар давомида ер юзида абадий ҳаётнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Аёлни эъзозлаш халқимизга хос олижаноб фазилатдир.
Хозирги вақтда қадриятлар тизимига кирувчи шахс манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини ҳимоя қилишга қаратилган. Айни пайтда уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидандир. Хотин-қизларга энг масъулиятли лавозимлар топширилаётгани ҳам давлатимиз раҳбарининг катта ишончи ва ҳурматидан далолатдир.
Шундай экан, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашга ёндашув илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда. Бу борада қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги пайтларда хотин-қизларнинг жамиятдаги ҳуқуқларини тартибга солувчи қатор расмий ҳужжатлар – “Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Аёлларни таъқиб ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 2020-йил 4-январда Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Мамлакатимизда Гендер тенглигини таъминлаш масалалари қонунчиликни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг амалий механизмларини жорий этиш орқали изчил ва аниқ мақсадли сиёсат амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, оила ва жамиятдаги эркак ва аёлнинг мавқеи, ўрни ҳақидаги эскирган қолипларга барҳам бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мажмуамизда хам бу борада қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда, жумладан “Қаршитермопласт” цехида машинист лавозимида фаолият юритган ходимамиз Муродова Гулбахорнинг ўз жамоасидаги хулқ атвори, эркаклар билан тенг иш олиб бориши, соғлом рақобатда бўлиб ўз ишига бўлган маъсулияти, тиришқоқлиги қолаверса билим ва кўникмаларини инобатга олибган ҳолда, цех мастери лавозимига тайинланди. Шу билан бир қаторда мажмуамизнинг Экоаналитик лабараториясида лаборант лавозимида ишлаган Осимова Динара опамизнинг Хотин-қизлар бўйича маслаҳатчи лавозимига ўтканликлари, хамда Алиқулова Шахноза иш фаолиятини Электр таъминоти цехида иш юритувчи лавозимидан бошлаб хозирда Ходимлар хужжатлари билан ишлаш гурухи раҳбари лавозимига тайинлангани ҳам мажмуамизда хотин-қизларга масъулиятли лавозимларни ишониб топширилаётганига, мамлакатимизда амалга оширилаётган гендер тенглик сиёсати билан ишларимиз ҳамоҳанг кетаётганига мисол бўлаолади.
Бизнинг мажмуамизда хам истеъдодли, қобилиятли аёллар, опа-сингиллар борлигини кўриш қувонарли. Уларнинг жамиятдаги роли йил сайин сезиларли ошиб бормоқда.
Шу ўринда маълумот учун таъкидлаб ўтишни жоиз топдимки: “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев ташаббуси билан тизимдаги корхона ходимлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича ўтказилган турнирда, мажмуамизнинг Кўкаламзорлаштириш тармоғида меҳнат қилиб келаётган Хуршида Қўзиева ҳам иштирок этиб, "ЭНГ ЯХШИ АЁЛ ЎЙИНЧИ" номинациясида ғолибликни қўлга киритдилар.
Шунингдек, мажмуа ишчи-хизматчилар учун ташкил қилинган мақолалар танловида “Маиший хўжалик хизмати цехининг ёш ижодкори Динара Давронованинг "Инсон қадри улуғ мажмуам" номли ижодий ишлари билан ғолибликни қулга киритдилар.
“Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ бош директори Асланов Шухрат Чориевич томонидан, Хотин – қизларни қўллаб қувватлаш уларнинг зукколиги, меҳнатсеварлиги ҳамда истеъдодларини алоҳида эътиборга олиб, ғолибларга эсдалик совғаларини топширдилар.
Шу ўринда мажмуамиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини юксалтириш, уларга янги имкониятлар яратиш борасида хотин-қизлар жамоатчилиги кенгашини ташкил этганлари, унинг таркибига ҳаётий тажрибага эга, фаол ва ташаббускор аёлларни жалб қилганликлари биз хотин-қизларни эътибордан четда қолдирмаганликларидан далолатдир. Биз хотин-қизлар зиммамиздаги ишончни катта масъулият билан қабул қилиб, мажмуада гендер тенглиги имкониятларидан фойдаланиб мажмуамиз равнақи, келажаги учун ўз ҳиссамизни қўшамиз деб уйлайман.