"Шўртан ГКМ" МЧЖ Халқаро стандарт бўйича аудитдан ўтказилди
2024 йилнинг 22-23 октябрь кунлари "Central Asia Certification" МЧЖнинг халқаро аудиторлари томонидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда жорий қилинган Коррупцияга қарши курашишни бошқариш тизими ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мослиги бўйича кузатув аудити ўтказилди.
Аудит давомида "Central Asia Certification" МЧЖ аудиторлари жамоаси томонидан мажмуада коррупцион хавфлар ва уларни бошқариш, коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар назоратдан ўтказилди.
Кузатув аудити якунлари бўйича аудиторлар томонидан корхонада коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди ва бошқарув тизимининг фаолияти аъло даражада деб топилди.
Аудит якунида ўтказилган йиғилишда аудиторлар томонидан корхонада текширувлар давомида номувофиқликлар аниқланмагани алоҳида таъкидлаб ўтилди ҳамда “Шўртан ГКМ” МЧЖга тақдим қилинган сертификатнинг амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилиши тасдиқланди.
Маълумот учун: ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро стандарти – коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратишга ва коррупция хавфини минималлаштиришга хизмат қилади.