5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида тадбир бўлиб ўтди
5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида ташкил этилган тадбирда Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти ва яна соҳа бўйича бир қатор ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари, мажмуа ишчи-ходимлари, Вилоят Экологик партияси фаоллари, талабалар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, соҳанинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилганлигини, дунёнинг қарийб барча давлатларида кенг нишонланадиган Бутунжаҳон атроф-муҳит кунининг экологик муаммолар тобора глобаллашиб бораётган бугунги кундаги аҳамияти нечоғлик муҳимлигини алоҳида қайд этдилар.
Тадбирнинг биринчи қисми якуни жамиятда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда олиб бориш, ишчи ходимлар ўртасида экологик маданиятни ошириш мақсадида ташкил этилган “Энг экологик тоза цех” кўрик танлови ғолибларини эълон қилиш ва уларни тақдирлаш маросими билан давом этди. Ғолиблар билан қуйида танишишингиз мумкин.
“Энг экологик тоза цех” кўрик танловининг 1-гуруҳи бўйича:
1-ўрин Завод марказий лабораторияси меҳнат жамоаси
2-ўрин Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи меҳнат жамоаси
3-ўрин "Буғгазҳаво" таъминоти цехи меҳнат жамоаси
“Энг экологик тоза цех” кўрик танловининг 2-гуруҳи бўйича:
1-ўрин Омборларни бошқариш хизмати меҳнат жамоаси
2-ўрин Оқова сувларни тозалаш цехи меҳнат жамоаси
3-ўрин Маиший хўжалик хизмати меҳнат жамоаси
Шу билан бирга Экологик партия фаолларига эсдалик совғаларини топшириш маросими ҳам ўтказилиб биринчи қисмга якун ясалди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг Экологияни асраш ва ҳудудда яшил белбоғ яратиш борасидаги ишлари юқори баҳоланиб Ғ. Ибрагимов бошчилигидаги жамоа томонида мажмуа раҳбари тақдирланди.
Тадбирнинг иккинчи қисми “Шўртан яшил макон” МЧЖ “Павлония” боғида кўчат экиш акциясини ўтказиш ва боғни очилиш маросими билан давом этди.
Янгидан ташкил этилаётган боғ кираверишида мажмуа томонидан сув танқис ҳудудларда боғ барпо этиш борасида халқаро тажриба ўзлаштирилиб айни пайтда бу борадаги технологияларнинг маҳаллийлаштирилган намуналари, томчилатиб суғоришда ишлатиладиган ускуналрининг кўргазмаиси ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий қисмида фахрий меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари янгидан ташкил этилаётган Павлония боғига ўзларининг кўчатларини экишди.
Тадбирнинг амалий қисми “Шўртан яшил макон” МЧЖ томонидан ташкил этилган кўчатхона билан меҳмонларни таништириш билан якунланди.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати