April 24

Шўртан газ кимё мажмуасида цех ва тармоқлараро "Наврўз кубоги" футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Наврўз байрами муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда бир қатор маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, айни кунларда мажмуа ҳудудидаги ишчилар шаҳарчасида цех ва тармоқлар ўртасида футбол бўйича “Наврўз кубоги-2025” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада жами 8 та жамоа иштирок этмоқда. Мусобақа низомига мувофиқ, дастлаб қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, жамоалар икки гуруҳга ажратилди.

Таъкидлаш жоизки, мусобақа иштирокчиларини рағбатлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мажмуа Касаба уюшма қўмитаси томонидан барча жамоалар махсус спорт формалари билан таъминланди. Бу эса мусобақага янада байрамона кайфият бағишлаб, жамоалар ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

2025 йил 24 апрель ҳолатига кўра, мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган бўлиб, деярли барча жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолмоқда.

Мазкур мусобақа жамоалар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилиши шубҳасиздир.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|