Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди
Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг "Аристократлар", Ички сув таъминоти цехининг "Оби-ҳаёт" ва Электр таъминоти цехининг "Энергетик" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Ички сув таъминоти цехининг "Оби-ҳаёт" жамоаси 9 балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланишди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси Азамат Тўрақулов томонидан берилган эсдалик совғаларини қабул қилиб олишди.
Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоусининг дастлабки беллашувининг энг яхши ўйинчиси сифатида Ички сув таъминоти цехининг "Оби-ҳаёт" жамоаси аъзоси Эрмат Ҳасанов эътироф этилиб ва мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати