Ишчи-ходимлар учун кўҳна Хоразмга саёҳат ташкил этилди
11 ноябрь – "Касаба уюшмалари куни" муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида "Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!" шиори остида ишчи-ходимлар учун, хусусан ёшлар ўртасида бир қатор спорт мусобақалари, интеллектуал беллашувлар, тарихий обидаларга саёҳатлар ҳамда қизиқарли шоу дастурлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Хоразим вилоятига ташкил этилган 3 кунлик саёҳат дастурига мажмуа маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар бошланғич ташкилоти ўзаро келишган ҳолда мажмуада фаолият юритаётган бир гуруҳ фаол ёшлар юборилди.
Саёҳат давомида ёшларимиз Хоразм вилоятининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. Жумладан, Ичан Қалъа туристик мажмуаси, Ниёз Муҳаммад Охунбобо жоме масжиди, Улли ҳовли қалъаси ва кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий обидалар ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих ва келажак нафасини ҳис қилдилар.
Уч кунлик саёҳат давомида, мажмуа ёшлари Хоразмнинг диққатга сазовор масканлари билан танишиш баробарида бир қанча қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлишди.