ШГКМда “Қоррупцияга қарши курашиш йўналишида қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди
Ўқув-семинарда “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг Махсус бўлим бошлиғи Ш.Бабаев сўзга чиқиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тасдиқланган ва қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш йўналишида қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида ташкиллаштирилган ўқув семинар-тренинг машғулоти ҳозирги кунда энг долзарб масалага айланганлиги, коррупцияга қарши курашиш масаласини тутган ўрни, моҳияти ва унинг долзарблигини таъкидлаб ўтди. Мазкур масала юзасидан Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган тегишли Қонунлар, Қарор ва фармонлар ҳозирги кунда, жамиятда иллат бўлиб ўзини намоён қилган коррупция вабосини таг томири билан юлиб ташлаш учун қаратилганлигини ҳамда келажак авлодларда ушбу “ВАБО”га иммунитет ҳосил қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида тузилган Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ходимлари тарафидан олиб бораётган амалий ишлар тизим корхоналарида коррупция деган иллатга қарши курашиб келаётгани, бу борада тизимнинг ҳар бир ўзини ҳурмат қилган ишчи-ходим бу “ИЛЛАТ”га қарши курашиш, молиявий ва комплаенс назорати ходимларига амалий ёрдам бериш кераклиги ҳақида таъкидланиб. Шунингдек, жамоа ҳаётида коррупцияга қарши кураш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бундай салбий ҳолатларни фош этиш ва олдини олиш борасида мажмуанинг бутун жамоаси бирлашиб курашиш керак эканлигини гапириб ўтди.
“Шўртан ГКМ” МЧЖда ҳар хил салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш, профилактика қилиш ва жамоадаги муҳитни соғломлигини таъминлашда бир қатор амалий чора-тадбирлар ўтказилиб келинаётгани диққатга сазовордир. Ушбу ўқув семинар-тренинг машғулоти ўз вақтида ўтказилаётканлиги, келгусида мажмуада салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда ишчи-ходимларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича профилактик тадбирлардан бири эканлигини билан ҳам аҳамиятлидир.
Машғулот давомида ҳудудий комплаенс инспектори А.Шарипов сўзга чиқиб, 2022 йилнинг 12 январида Давлатимиз раҳбари томонидан имзолаган “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ - 81 – сонли Қарори ва Низомига алоҳида тўхталиб ўтди.
Жумладан, мазкур Қарор ва Низомни ишлаб чиқишида – Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва давлат ташкилотлари томонидан киритилган таклифлар инобатга олинганлиги ҳақида тўхталиб, Республикамиз миқёсида коррупцияга қарши курашишда рейтинг баҳолаш тизими яратилганлиги, ушбу рейтинг ва баҳолаш тизимини яратилиши сабаблари ва унинг моҳиятига таъриф бериб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарор, Фармон ва Фармойишлари ҳамда Ҳукуматнинг тегишли Қарорлари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тегишли буйруқлари билан таништириб ўтилди. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ - 419 - сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ – 6013 – сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ – 240 – сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг № 27 – сонли буйруғи, “Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупцион хавф-хатарларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонунда белгиланган чора-тадбирлар бўйича мазмунли тушунтиришлар бериб ўтилди.