“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда 2022 йил давомида рўйхатга олинган мурожаатларнинг ТАҲЛИЛИЙ ҲИСОБОТИ
2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан ҳар хил масалаларга оид 595 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 60 таси электрон, 354 таси ёзма ва 181 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этди. Жамиятга келиб тушган мурожаатларни 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таҳлил этилганда, мурожаатларнинг сонини 3 (уч) баробарга камайган бўлиб, 2022 йилда такрорий мурожаатлар деярли келиб тушмаган.
2022 йилда рўйхатга олинган мурожаатларнинг 266 таси ишга кириш, 52 таси меҳнат муносабатлари, 137 таси иш ҳақи ва моддий ёрдам, 16 таси уй-жой масалалари, 8 таси шикоят, 116 таси бошқа масалаларга оид бўлиб, шулардан 76 та мурожаат қаноатлантирилди, 2 та мурожаат Жамият фаолиятига тегишли эмаслиги сабабли кўриб чиқилиши рад этилди, 518 та мурожаатга белгиланган тартибда тушунтиришлар берилди.
2022 йил давомида Жамиятга фуқаролардан келиб тушган бошқа масалаларга оид 116 та мурожаатлар таҳлили қуйидагиларни ташкил этди:
- “Эркатой” МТМга йўлланма ажратиш - 70 та;
- Жамият объектларини ижарага олиш - 10 та;
- Маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш ва артезиан қудуғини қаздириш, мактабларда спорт майдончаси қуриш - 7 та;
- Жайрон ва Отқудуқ МФЙларни сув билан таъминлаш - 4 та;
- Жамиятда амалиёт ўташни ташкил этиш - 3 та;
- Жамият бош директори қабулига кириш - 3 та;
- Ҳужжатлардан нусха олиш - 3 та;
- Жамият ишчи-хизматчилари мурожаатларини кўриб чиқилишини тўхтатиш тўғрисидаги сўровлар -2 та.
Қолган 11 та мурожаат адвокатлик сўровлари, ер майдонини ажратиш, миннатдорчилик хатлари, республикадаги сиҳатгоҳларга йўлланма ажратиш, жамоа шартномасидаги имтиёзларидан фойдаланиш, Жамият фойдаланувидан чиққан эски метал қувурларидан олиш каби мурожаатларни ташкил этди.
Жамият ишчи-хизматчилари томонидан турли масалаларда Мажмуа Бош директори номига ёзилган мурожаатлари, 2022 йилнинг шу даврига қадар 347 тани ташкил этиб. 2021 йилда ушбу кўрсатгич 457 тани ташкил этган эди.
Жамият ишчи-хизматчиларининг Мажмуа директори номига ёзилган мурожаатлари таҳлил этилганда, мурожаатларнинг 88 таси (25.3%) ойлик иш ҳақини олдиндан олиш ва мукофот пулларини тўлаш, 78 таси (22.5%) моддий ёрдам ажратиш, 38 таси (11%) меҳнат муносабатлари, 34 таси (10%) олий ўқув юрти шартнома пулини тўлаш, 19 таси (5,5%) ходимлар фарзандларини ишга олиш, 6 та шикоят, 43 таси (10.8%) бошқа масалага оид (Муаллифлик китобини чоп этиш, Уй-жойини қуриш учун қурилиш материалларини ажратиш, спорт турлари билан шуғулланиш учун шароит яратиб бериш ёки турли мусобақалар ўтказиш) мурожаатлар ҳамда 41 та мурожаат қолган масалалардаги (Фарзандини ўзини ўрнига ишга жойлаштириш, сиҳатгоҳларга йўлланма ажратиш, уй-жой ажратиш ва уни тўловини тўлаш ва ҳ.к.) мурожаатларни ташкил этди.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг ҳақ-ҳуқуқлари борлигини инобатга олган ҳолда, хизмат ходимлари, мурожаатларни ўз ўрнида ҳал этилиши ва инсон қадри улуғланаётган жамиятимизда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, қадр-қимматлари улуғланиши борасида хизмат қилмоқдалар.