Шўртан газ кимё мажмуасида Мустақиллик байрами шодиёналари кўтаринки руҳда нишонланди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” бош ғояси остида "Истиқлол байраминг муборак бўлсин, она диёрим!" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни "Шухрат" медали соҳиби "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директори Шуҳрат Асланов кириш сўзи билан очиб бериб, кўп минг сонли мажмуа жамоасини Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёналари билан қутлади.
Тадбирнинг асосий қисми мамлакатимизда нефт ва газ саноати тармоғининг юксалиши йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари эътиборга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда нефт ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан мажмуанинг 18 нафар ишчи-ходимларини “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирлаш маросими орқали бошланди.
Шунингдек, тадбирда мажмуа маъмурияти томонидан корхонада узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларнинг яна 61 нафари "Шўртан газ кимё мажмуаси" “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан олиб борилаётган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги фаол хизматлари учун ва шу каби ишларда жонбозлик кўрсатиб келаётган бир қатор ишчи-ходимлар мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан "ТАШАККУРНОМА" ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шундан сўнг, мажмуада ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилган “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг саралаш босқичи С-гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.
Беллашувда мажмуа ШГКМ ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасининг “UPGRADE”, Атроф-муҳит муҳофазаси хизматининг “EKOLAYT” ҳамда ТСТ, ИСТ, БГҲТ, ЭТЦ ходимларидан иборат “ENERJY” жамоалари иштирок этишди.
Иштирок этган жамоалар кўрик-танлов Низомига мувофиқ тўртта шарт бўйича ўзаро беллашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.
Шартлар якунига кўра ТСТ, ИСТ, БГҲТ, ЭТЦ ходимларидан иборат “ENERJY” жамоаси С-гуруҳ беллашувида энг юқори очко тўплаб ғолибликни қўлга киритгани ҳолда кейинги босқичга йўл олди. ШГКМ ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасининг “UPGRADE” жамоаси иккинчи, Атроф-муҳит муҳофазаси хизматининг “EKOLAYT” жамоаси учинчи ўринга эгалик қилдилар.
“Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг саралаш босқичи "С" гуруҳи беллашуви натижалари:
Танлов якунида иштирок этган жамоа аъзоларига мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.