July 3

“Шўртан ГКМ” МЧЖ ходимлари учун навбатдаги маданий-дам олиш саёҳати Самарқанд ва Тошкент вилоятига ташкил этилди

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги маданий-дам олиш сафарлари ходимлар учун нафақат хурсандчилик, балки маънавий тетиклик ва ижобий кайфият манбаи бўлди.

Ходимларнинг самарали меҳнатига муносиб эътибор кўрсатиш, уларнинг саломатлиги ва руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида 2025 йил июнь ойи давомида бир қатор маданий тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 50 нафар ходимга кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига 2 кунлик саёҳат қилиш имконияти яратилди. Саёҳат давомида иштирокчилар Регистон мажмуаси – ислом меъморчилиги дурдонаси, Шоҳи Зинда – муқаддас зиёратгоҳ, Бибихоним масжиди ва Гўри Амир мақбараси каби дунёга машҳур тарихий обидаларни зиёрат қилиб, бой таассуротлар билан қайтишди.

Шунингдек, 100 нафар ходим учун Тошкент вилоятининг сўлим ва мусаффо табиати қўйнида жойлашган Бўстонлиқ туманида 3 кунлик маданий-дам олиш саёҳати ташкил этилди. Ходимлар тоғлар бағридаги сояли манзаралар бағрида дам олиш билан бирга, халқ орасида “Тошкент денгизи” номи билан машҳур бўлган Чорвоқ сув омборида сувдаги экскурсияда иштирок этиб, баҳаво манзаралардан баҳра олишди.

Бундай ташаббуслар ходимлар ўртасида ишга бўлган рағбат ва бирдамликни янада оширишга хизмат қилиб, фаол ва унумли меҳнат муҳитини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан бу каби соғломлаштирувчи тадбирларнинг давомий ташкил этилиши меҳнат жамоаси ҳаётида ижобий муҳитни яратишга хизмат қилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|