"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан газ кимё мажмуасида бўлишди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари табиий газни қайта ишлаш, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасида бўлишди.
Бошқарув раиси мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, олиб борилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда қурилиш монтаж ишлари билан танишди.
Шунингдек, ташриф давомида "Ишчи гуруҳ" аъзолари мажмуадаги Этилен ишлаб чиқариш цехининг пиролиз печида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан жойида танишди. Таъкидлаш керакки, ушбу пиролиз печларининг юқори ҳароратга чидамли махсус радиант қувурлари мажмуада этилен ишлаб чиқариш цехининг асосий техник ресурсларидан ҳисобланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Шўртан газ кимё мажмуасига қилган ташрифи давомида корхона раҳбарияти, мутахассислари билан учрашиб, заводдаги ҳолатни ўрганди. Заводнинг 2022 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларига оид асосий масалалар муҳокама этилди.