September 23, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида уч авлод вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 июлдаги ПҚ–309-сон қарорига асосан ишлаб чиқариш ва олий таълим ташкилотлари томонидан мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этиб борилишини таъминлаш мақсадида, Ғузор туманидаги 68-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий таълим мактаби ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Шўртан газ кимё мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишишди.

Учрашув аввалида, ўқувчи ёшларга мутахассислар томонидан мажмуа ҳудудида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тўғрисидаги йўриқномани тушунтириб ўтилди.

Сўнг меҳмонларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи таркибидаги полиэтилен гранулаларини керакли ҳажмларда қадоқлаш учун тайёрланаётган махсус қоп ва қоплар жамланмаси учун таглик ишлаб чиқариш цехига таклиф этилди.

Учрашув давоми полиэтилен ишлаб чиқариш цехида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари билан давом этиб, у ердаги фаолият билан мажмуамизда кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган Устозларимиз ўқувчи ёшларнинг мажмуа ҳақидаги барча саволларига керакли жавобларни бериш билан бирга, керакли ўринларда ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита кўрсатиб ҳам бердилар.

Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, уч авлод учрашувига айланган ушбу экскурсия, ёш авлод вакилларининг ўзлари танламоқчи бўлаётган соҳа, нечоғлик мураккаб ва шунинг билан бирга шарафли эканлигини яна бир бор англашларига хизмат қилди десак гапимиз ўринли бўлади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|