December 26, 2023

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг-2023" интеллектуал шоусининг финал беллашуви бўлиб ўтди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2023 йилги мавсуми финал босқичи беллашуви бўлиб ўтди.

Финал баҳсида, рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда барча саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб келган жамоалар: Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг - "UZCLEAR", Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг - "ENERGY", Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг - "TRANSPORTCHILAR", Завод марказий лабораториясининг - "KIMYOGAR" жамоалари ўзаро беллашдилар.

Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг - "TRANSPORTCHILAR" жамоаси
Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг - "UZCLEAR" жамоаси
Завод марказий лабораториясининг - "KIMYOGAR" жамоаси
Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг - "ENERGY" жамоаси

Қизиқарли ва ҳис-ҳаяжонга бой бўлган финал баҳси натижаларига кўра: "Буғ газ ҳаво таъминоти" цехининг "ENERGY" жамоаси 1 балл билан тўртинчи ўринни, очколар тенг келиб қолгани ҳисобига берилган қўшимча саволлар натижасида Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг "UZCLEAR" жамоаси 2 - балл билан учинчи ўринни, Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоаси ўйиннинг асосий вақтида тўпланган 2 - балл билан иккинчи ўрини эгаллашди. Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг "TRANSPORTCHILAR" жамоаси эса ўзларининг мавсум давомидаги энг ёрқин ўйинларини кўрсатгани ҳолда, 8 - балл билан "Брейн-ринг" мусобақасининг 2023 йилги мавсуми чемпиони бўлишди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг "Финал" беллашуви натижалари:

Мазкур интеллектуал беллашув финалида ҳам томошабинлар билан "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Интеллектуал шоу финал учрашуви якунида мажмуа раҳбарияти томонидан ғолиб жамоалар муносиб тарзда тақдирландилар.

Тадбир сўнгида мажмуа Бош директори ўринбосари Ф.Куватов сўз олиб, ушбу интеллектуал ўйин ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди ва ҳайъат аъзолари хулосасига кўра финал беллашувда энг яхши ўйинчи деб топилган Автотранспорт билан таъминлаш хизмати ходимаси Шахло Азимовага Шўртан газ кимё мажмуасининг махсус эсдалик совғаси топширилди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоуси финал баҳсидан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|