November 28, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг ярим финал босқичи дастлабки беллашуви бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг ярим финал босқичи дастлабки беллашуви Оқова сувларни тозалаш цехининг - "ZILOL", Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг - "TRANSPORTCHILAR", ШГКМ ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси гуруҳининг - "UPGRADE" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Оқова сувларни тозалаш цехининг - "ZILOL" жамоаси
Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг - "TRANSPORTCHILAR" жамоаси
ШГКМ ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси гуруҳининг - "UPGRADE" жамоаси

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг- "TRANSPORTCHILAR" жамоаси 8- балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланишди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусидан фотолавҳалар:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|