March 13, 2022

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бир гуруҳ битирувчи талабалари Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди

Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда олийгоҳнинг Нефт ва газ факультетида таҳсил олаётган талабаларни назарий ҳамда амалий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида мажмуада қисқа муддатли экскурсиялар ташкил этилди.

Ташкил этилган экскурсия давомида корхонанинг малакали мутаҳассислари ҳамроҳлигида талабалар Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик қурилмалар билан яқиндан танишишди.

Ўз ўрнида талабалар мажмуанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш жараёнида ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15 феврал куни “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Бош директори, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг фахрий профессори Шуҳрат Асланов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига ташриф буюриб, институтнинг битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот ўтказган эди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|