February 8

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг хавфсизлик соҳасидаги фаолияти эътироф этилди!

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ 2024 йилда ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларни амалга оширишдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросими 2025 йил 5 февраль куни Республика идоралараро комиссияси йиғилиши доирасида ўтказилиб, мукофот мажмуа Бош директори Ш.Аслановга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш доимий устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Мазкур мукофот мажмуа жамоасининг саъй-ҳаракатлари ва масъулиятли меҳнатининг юксак эътирофидир. Ушбу ютуқ йўлида самарали меҳнат қилган фуқаро муҳофазаси мутахассислари ва барча ишчи-ходимларга мажмуа раҳбарияти номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз!

Жамоамизни ушбу юксак эътироф билан муборакбод этамиз! Муваффақиятларимиз бардавом бўлсин!

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|