Шўртан газ кимё мажмуасида 2021 йил давомида 4,174 миллиард куб метр табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди
Шўртан газ кимё мажмуасида режалаштирилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида 2021 йил давомида корхонанинг режа кўрсаткич топшириқлари ортиғи билан бажарилишига эришилди.
Жумладан, мажмуада 2021 йил давомида 4,174 миллиард куб метр (режага нисбатан 100.4 фоиз) табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди. Натижада, 135,2 минг тонна (режага нисбатан 104 фоиз) полиэтилен, 117,5 минг тонна (режага нисбатан 100,04 фоиз) суюлтирилган газ, 3,53 миллиард куб метр (режага нисбатан 101 фоиз) товар гази, 103,6 минг тонна (режага нисбатан 109 фоиз) газ конденсати, 1053 тонна (режага нисбатан 105,3 фоиз) олтингугурт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, 2021 йил давомида экспорт кўрсаткичлари 5,599 миллион долларни ташкил этди ва режага нисбатан 119,6 фоизга бажарилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мажмуада қурилма ва ускуналарни таъмирлаш ишларини тизимли ва ўз вақтида тўғри марказлаштирилган ҳолда ташкиллаштирилганлиги, шунингдек, ишчи-ходимларнинг ўз вазифаларини масъулият билан амалга оширишлари белгиланган режа топшириқларни ўз вақтида ортиғи билан бажарилишига эришишда катта аҳамиятга эга бўлди.