"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Деҳқонобод туманида ташкил этилган қисқа муддатли касбга тайёрлаш курсларининг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил Қашқадарёга сафари чоғида вилоятдаги ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизими жорий этилишини ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши тўғрисидаги берилган топшириқ ва кўрсатмалари асосида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятининг Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманларида аҳолининг ишсиз ва иш қидираётган қатламини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилган эди.
Биргина Деҳқонобод туманида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказида компьютер, IT, веб-сайт яратиш йўналиши, тикувчилик, электрик, пайвандловчи, ошпаз-қандолатчи, қишлоқ хўжалиги механизатори, металларга ишлов берувчи (токарь) мутахассисликлар йўналишлари ташкил этилиб, унда 200 га яқин фуқаролар 3-4 ойлик қисқа муддатли ўқув курсларида тайёрланди.
Ушбу курсларни дастлабки битирувчиларига ўзларини банд қилишлари учун "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ томонидан уларнинг янги эгаллаган касбларида асқотадиган иш қуроллари, пайванчилик ускуналари ва сув насослари тўпламларини топширишди.