December 9, 2022

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ва хавфсиз ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ва унга тегишли барча объектларда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг 2022 йил 10 ноябридаги 49-сон йиғилиши баёнига асосан ўтказилаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида "Шўртан ГКМ" МЧЖ да фаолият олиб бораётган тезкор хизматлар ҳамкорлигида "Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё" цехида содир бўлиши мумкин бўлган Фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш бўйича ОБЁХТТЭБ Ёнғин қутқарув қисмлари, газдан қутқарув хизмати, тез тиббий ёрдам хизмати ва СС, СХ, М ва АММБ ходимлари иштирокида амалий тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Шунингдек, "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар мисоллар ёрдамида тушунтирилмоқда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ва хавфсиз ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|