March 7, 2023

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда байрам тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда “Шўртан ГКМ” МЧЖ объект биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими мутасадилари ва ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида “Шўртан ГКМ” МЧЖ объект биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлимининг бир гуруҳ ходимлари "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ раҳбарияти томонидан эътироф этилди. Ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган ходимлар ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан мутасадди раҳбарлар йиллар давомида Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги қошидаги “Шўртан ГКМ” МЧЖ объект биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ҳамда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ходимларининг ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлари самараси ҳақида алоҳида тўхталиб, ходимларни келгусида ҳамкорликда олиб бориладиган ишларда хизмат вазифаларини бажаришда янада матонатли ва содиқ бўлишга чақирди.

Тадбир сўнгида санъаткорлар жамоаси томонида байрам концерт дастури намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби байрам тадбирлари ходимларни янада ғайрат билан меҳнат қилишларига ҳамда сидқидилдан ўз хизмат вазифаларини бажаришларига туртки бўлиб хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|