“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
2025 йил 26 февраль куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда мажмуа Бош муҳандиси Шокир Эшмуродов иштирок этиб, ёш мутахассислар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борди.
Тадбирнинг асосий мақсади – ёш кадрларнинг касбий ўсишини рағбатлантириш ва уларнинг ташаббус ҳамда инновацион ғояларини амалга оширишга кўмаклашишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида Шокир Эшмуродов корхона фаолиятида ёшларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб, уларнинг янги лойиҳалардаги иштироки муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Ёш мутахассислар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар ва ушбу саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Бош муҳандис ўз нутқида иш жойида амалий тажриба орттириш ва малака ошириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бериб, ёшларни замонавий иш услубларини ўзлаштиришга ва касбий кўникмаларини такомиллаштиришга ундади. Учрашув давомида илгари сурилган бир қатор ташаббуслар раҳбарият томонидан ижобий баҳоланди ва уларни амалга ошириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Мажмуада ўтказилаётган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари ёш мутахассисларнинг фаоллигини ошириш, уларни ташаббускорликка чорлаш ва инновацион лойиҳаларга жалб этишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай тадбирлар раҳбарият ва ёшлар ўртасидаги ишончли муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, корхона ривожига ҳисса қўшишда катта аҳамият касб этади.