August 28, 2023

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан "Шўртан ГКМ" МЧЖда қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 202З йил 17 августдаги "Қашқадарё вилоятида 202З-2024 - йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва беталофат ўтказиш, энергетика ҳамда газ тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига электр энергияси ва газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича Қўмондонлик-штаб ўқув машқини ўтказиш тўғрисидаги" 14-сонли буйруғи ҳамда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2023 йил 19- августдаги 1021 - сонли хати асосида жорий йилнинг 24 август куни "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Ўтказилган махсус-тактик ўқув машғулоти давомида дастлаб мажмуа ҳудудида электр таъминоти узилиши натижасида технологик қурилмаларни хавфсиз тўхтатишни ташкил этиш ва содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларга корхона ишчи-ходимларининг ва мавжуд тезкор хизматларнинг қай даражада тайёр эканликлари, корхона ишчиларининг бундай вазиятлардаги ҳаракатлари синовдан ўтказилди.

Шундан сўнг, мажмуанинг Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехига қарашли газ резервуаридан газ сизиб чиқиши натижасида газ сақлаш резервуарлари ва эстакадаларида ёнғин чиқишини бартараф этиш, тезкор хизматларга хабар бериш ва огоҳлантириш, куч воситаларини тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Ушбу махсус-тактик ўқув амалий машғулотини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, электр энергияси ва газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда оқибатларини камайтириш ва бошқа шошилинч ишларни ташкил этиш ҳолатини назорат қилишдан иборат.

Шунингдек, корхона ишчи-ходимларининг ва мавжуд тезкор хизматлар ходимларининг руҳий кўникмасини ошириш, уларнинг жанговарлик ҳолатини текшириш, ёнғин ўчириш техникаларини яна бир бор жанговар шайлигини синовдан ўтказишдир.

Ўқув машғулотлари бориши жараёнида махсус бўлинма, вилоят ФВБ, тиббиёт ходимлари ва Шўртан газ кимё мажмуаси фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг пухта тайёргарлиги намоён бўлди.

Шўртан газ кимё мажмуаси фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиблари ўз олдиларига қўйилган барча топшириқларни уддалашди.

Ўтказилган ўқув машғулотлари, Қўмондонлик-штаби раҳбарияти ва кузатувчилар томонидан юқори баҳоланиб, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга “ТАЙЁР” деб қарор қабул қилинди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|