February 22, 2023

ШГКМ футбол терма жамоаси Қашқадарё вилоят "Ҳоким кубоги-2023" турнирининг ярим финалида

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда вилоятимиз бўлиб спортнинг футбол тури бўйича, Қашқадарё вилоят "Ҳоким кубоги-2023" турнири бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг гуруҳ баҳслари ўз ниҳоясига етиб, "А" ва "Б" гуруҳлардан 1 ва 2 ўринди эгаллаган жамоалар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Турнирда Пролига, Биринчи лига, U-19 жамоалари ҳамда Республика миқёсидаги турли соҳаларда фаолият кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар терма жамоаларидан иборат 12 та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди.

Мажмуамиз терма жамоаси турнирда, Ғузорнинг "Шўртан", Қаршининг "Насаф U-19", "Насаф 2005", "Бинокор" ҳамда Сурхондарёнинг "Қумқўрғон" жамоалари билан бирга "Б" гуруҳдан жой олди. Гуруҳ баҳсларида мажмуамиз терма жамоаси дастлабки турида Насаф U-19 жамоаси билан 0:0 ҳисобида дурранг натижасини қайд этди. 2-тур баҳсларида эса жамоамиз Сурхондарёнинг Қумқўрғон жамоаси билан ўйнаши керак эди, аммо Қумқўрғон жамоаси узрли сабабларга кўра турнирга кела олмаганлиги сабабли жамоа турнирда иштирок этмайдиган бўлди ва ушбу ўйин бекор қилинди. 3-тур баҳсларида Насаф 2005 жамоаси устидан 3:2 ҳисобда ғалаба қозонди. 4-тур баҳсларида эса Бинокор жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Умумий ҳисобда 7 очко тўплаган ҳолда жамоамиз гуруҳда иккинчи ўринди олган ҳолда турнирнинг ярим финалига йўл олди. Ярим финал баҳсида жамоамиз "А" гуруҳда 13 очко билан 1 ўринди эгаллаган "Yunired" жамоаси билан финал йўлланмаси учун ўйнайди.

Мажмуанинг кўп минг сонли меҳнат жамоаси номидан, терма жамоамизни ярим финал йўлланмаси билан табриклаган ҳолда, жамоамизга ярим финал баҳсида омад тилаймиз!

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|