"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси амалда" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда маънавий- маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора- тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, ишчи-ходимлар орасида миллий дунёқарашни юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси амалда" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир аввалида, мажмуа Касаба уюшма қўмитаси мутахассислари томонидан, бугунги кунда юртимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар борасида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, ўзбек ва қозоқ халқларининг абадий дўстлиги, анъаналари ҳақида ҳикоя қилувчи “Мерос” бадиий фильми намойиши бўлиб ўтди.
Маълумот учун, мазкур бадиий фильм Перу ва Ҳиндистон давлатларида ўтказилган халқаро кинофестивалда қатнашиб, «Йилнинг энг яхши хорижий фильми» номинациясида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, 2022 йил май ойида Россияда бўлиб ўтган “Золотой Витязь” кинофорумида “Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъана ва муносабатларнинг умумийлиги мавзусини очиб бергани учун” махсус диплом билан тақдирланган.
Шунингдек ушбу тадбир давомида, Шўртан газ кимё мажмуасида ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2023 йилги мавсумига старт берилди.
"Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2023 йилдаги биринчи беллашуви Автотранспорт таъминоти хизматининг "Avtomobilchilar", Мажмуа хотин- қизларидан ташкил топган "Brilliant", ШГКМ ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси гуруҳининг "Upgrade" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра "Avtomobilchilar" жамоаси 5 балл билан дастлабки беллашув ғолибига айланди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг дастлабки беллашуви натижалари:
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоунинг дастлабки беллашувида энг яхши ўйинчи деб топилган, "Avtomobilchilar" жамоаси аъзоси Шахло Азимовага мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
"Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2023 йил мавсуми учун, қуръа ташлаш натижасига кўра шаклланган гуруҳлари ва ўйинлар кетма-кетлиги: