August 9, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖ да ишлаб чиқарилаётган махсулотлар турини кенгайтириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш, белгиланган режаларни ўз вақтида бажариб бориш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқариш саноати кескин суръатларда ривожланиб бормоқда. Саноат корхоналарида Техник бутан хладагент сифатида кенг қўлланилиб, маҳсулотга бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда. Ўсиб бораётган талабни қондириш, хамда янги турдаги маҳсулотни маҳаллийлаштириш мақсадида Техник бутан реализациясини йўлга қўйиш бўйича “Шўртан ГКМ” МЧЖда ишчи лойиха ишлаб чиқилди.

Техник бутан реализациясини амалга ошириш учун тайёрланган ишчи лойиҳа асосида мажмуа ички имкониятлардан фойдаланилган ҳолда, Этилен ишлаб чиқариш цехидаги GA-1804 насосидан Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехининг юклаш эстакадасигача алоҳида, диаметри 1.5 дюмли 700 метр қувур тортиш орқали ГОСТ 34858-2022 талабларига мос келадиган Техник бутан маҳсулотини олиш ва керакли миқдордаги маҳсулотни цистерналарга юклаш имкониятига эга бўлинди.

Ҳозирда монтаж қилинган қувурлар босим остида гидравлик синовдан ўтказилиб тайёр ҳолатга келтирилган.

Техник бутан реализацияси лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни Техник бутанга бўлган эҳтиёжини маълум даражада қаноатлантириб, хладагент, маиший кимё ва косметология саноатини ривожланишига, ҳамда маҳсулотлар хилма-хиллигини кўпайтиришга, импорт маҳсулотини камайишига ва валютани тежалишига эришилади.

Маълумот учун, бугунги кунгача мажмуада газ таркибидан ажратиб олинаётган Пропан ва Бутан аралашмаси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда эди. Амалга оширилган лойиҳа натижасида эса талабга қараб Техник бутан маҳсулотини алоҳида маҳсулот сифатида реализация қилиш имконияти яратилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|